Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Мальта компанияси Ўзбекистон геология ресурсларига қизиқиш билдирмоқда


БРЮССЕЛЬ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихона томонидан мамлакатимиз Геология ва минерал ресурслар қўмитаси вакили Авазбек Даминов ва қароргоҳи Мальтада жойлашган «St Julian's Advisory» халқаро компаниясининг катта маслаҳатчилари Ричарда Тонтат ва Пол ван Коилие иштирокида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Дипломатик воколатхона маълумотига кўра, онлайн-мулоқот Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 23 июлдаги «Ер қаърини геологик жиҳатдан янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-ҳомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда чет эл корхонаси ваиклларига Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг мақсад ва вазифалари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистонда ер қаърини такомиллаштириш йўналишида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

«St Julian's Advisory» вакиллари ҳам компания фаолияти бўйича ахборот  тақдим этди. Жумладан, компания Россия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларда турли металл конларини қазиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда тажрибаси борлигини таъкидланди.

2023 йилда соҳадаги баъзи корхоналарни чет эл бозорларида IPO — акциядорлик жамиятининг акцияларини, шунингдек, акциялар учун депозитар тилхатларни чексиз миқдордаги бирламчи оммавий таклиф этиш орқали сотишни ташкил этиши бўйича маълумотлар «St Julian's Advisory» вакилларида  қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда ушбу таклифлар бўйича «St Julian's Advisory» компанияси вакилларига e-aukcion.uz сайтида Геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан сотувга қўйилаётган аукцион лотлар бўйича тўлиқ  маълумот олиш мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилди. Бундан ташқари, қизиқиш билдирган компанияларга тегишли сўров келиб тушган тақдирда тизердан ташқари қўшимча маълумот берилиши мумкинлиги айтилди.

Учрашув якунларига кўра, Мальта  компанияси вакиллари билан аукционга қўйилган лойиҳаларни ўрганиш якунлари бўйича март ойида навбатдаги видеоконференцияни ўтказиш юзасидан  келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигид...

Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Ум...

Ҳиндистон билан савдо-инвестиция соҳасид...

2020 йил 26-30 октябрь кунлари Ўзбекистон вақти билан соат 14:00 - 16:00 да “Ўзбекистон ...

Қўқон шаҳар ҳокими Корея-Ўзбекистон бизн...

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Корея Республикаси саноат, савдо ва энергетика вазирл...

Сўнгги янгиликлар