Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Январь/2021   Маданият

«Мамадали Топволдиев» бадиий фильми ижодкорлари Беларусга келди


ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Аввал хабар қилинганидек, «Ўзбеккино" Миллий агентлигида «Беларусфильм» Миллий киностудияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган навбатдаги кинолойиҳаларга бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтганди. Ушбу тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақида биргаликда фильм суратга олиш ҳақида ҳам сўз юритилганди.

Шу кунлари ушбу кинокартина ижодий гуруҳи Беларусга етиб келди. Фильм икки давлат ўртасидаги қўшма маҳсулот бўлиши режалаштирилган.

Режиссёр Муҳаммадали Искандаровни «Дунё АА» мухбирига маълум қилишича,  фильм ижодкорлари Мамадали Топволдиевнинг Иккинчи жаҳон урушидаги қаҳрамонликлари ҳақида Беларусь манбаларида сақланаётган тарихий ҳужжатлар билан танишмоқда.

Беларуслик мутахассислар бу жараёнда Ўзбекистон вакилларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Мавзуга оид

Навоий туркий тил инсон ҳиссиётлари ва т...

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига муносабати билан Озарбай...

Пекинда Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ...

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунига бағишлаб “Буюк ипак йўли дурдонас...

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Рос...

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўши...

Сўнгги янгиликлар