Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Иқтисодиёт

Мамлакатимиз чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида чарм-пойабзал саноатининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра,  йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида уюшма раҳбарияти жорий ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг кўрсаткичлари, шу йилда амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ҳамда яратилаётган иш ўринлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, соҳа корхоналари томонидан 2021 йилда умумий қиймати 4,4 триллион сўмга тенг бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди, 423 миллион доллар ҳажмида товарлар экспорт қилинди, 202 миллион долларга тенг инвестициялар жалб этилди, улардан 76 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда жами 11,2 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Чарм, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга етказилиши ҳамда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини экспорт қилишининг истиқболли йўналишлари ҳақидаги маълумотлар берилди. Жорий йилда ва ўрта муддатли истиқболда инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тақдим этилди. Асосийлари орасида 2022 йил охирига бориб ишлаб чиқариш ҳажмларини 4,8 триллион сўмгача етказиш ва 450 миллион доллар қийматидаги товарлар экспортига эришиш режалари бор. Шунингдек, умумий қиймати 214 миллион долларга тенг бўлган 49 та лойиҳанинг амалга оширилиши ва 12,5 мингта янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва маҳаллий чарм, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Тармоқда импортни таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар ва кимёвий моддалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни шакллантириш топширилди.

Халқаро саноат кўргазмаларида иштирок этиш учун мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг кенг доирасини жалб қилиш, шунингдек, ташқи бозорларга маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш мақсадида чет элда бизнес-миссиялар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корхоналар ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Уюшма вакиллари соҳани янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларини тақдим этишди. Булар сирасига инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини қўллаш, хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, мавжуд ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш ва уларнинг атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлаш, тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш механизмларини жорий этиш ва бошқа чора-тадбирлар киради. Ушбу таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда уларни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича соҳани янада ривожлантириш ва мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида эришишни таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон 42,5 миллион долларлик майиз ...

Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 миллион 515 минг доллар қийматидаги 31 м...

Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хор...

17 йиллик танаффусдан сўнг Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хорижий давлатларга тўғрид...

Ўзбекистонда Украина халқаро савдо пала...

Ўзбекистонда Украина халқаро савдо палатаси ваколатхонаси очилади...

Сўнгги янгиликлар