Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Иқтисодий дипломатия

Мамлакатимиз элчиси билан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/.  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов мамлакатимизнинг Австрия ва Венгриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда гўшт-сут йўналишида Ўзбекистон ва  Венгрия ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Венгриянинг «Хунланд» компанияси билан ҳамкорликда сут йўналишидаги чорвачилик қўшма кластерини ташкил этиш, «Рояль Пате» компанияси билан ғоз етиштиришга ихтисослашган ферма ташкил этиш, парранда гўнгини қайта ишлашга ихтисослашган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, «Мастур Гуд» ва «Хунбас» компаниялари билан биргаликда ҳайвонлар оқсилини қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Венгрия чорвадорлар уюшмаси билан ҳамкорликда умумий суммаси 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги  гўшт етиштириш қўшма кластер ташкил этиш истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Ҳозирги кунда, Венгриянинг «Хунланд» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма корхона томонидан Венгрия ва Германиядан 320 бош голштейн ва симментал зотли қорамол олиб келинган.

«Хунбас» компанияси билан ҳамкорликда эса парранда гўнгини қайта ишлашга ихтисослашган қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича онлайн музокаралар олиб борилмоқда.

Шу ва бошқа лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида жорий йил февраль ойида қўмита мутахассисларидан иборат делегациянинг Венгрияга сафари режалаштирилган. Унинг доирасида венгриялик ҳамкорлар билан лойиҳаларни амалга ошириш, бу борада аниқ бизнес-режалар ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Ўзбек мева-сабзавотларини Буюк Британияг...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан “Урганч – Лондон” форматида «Perfect Logist...

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Пираллахин саноат паркига ташриф бу...

Корея Республикаси Импортчилари ассоциац...

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлими бошлиғи Шоҳру...

Сўнгги янгиликлар