Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Ватандошларимиз

Мамлакатимиз элчиси Жанубий Кореяда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди


СЕУЛ, 8 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Виталий Фен, ўзбекистонлик бир гуруҳ талаба ёшлар, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги вакиллари иштирокида «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда Корея Республикасида бўлиб турган ёшларнинг ҳаёти, ўқиш ва меҳнат жараёнида эришаётган ютуқлари, уларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди, уларнинг ечимлари бўйича фикр алмашилди.

Ёшларга жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари ўртасида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича тайёрланган видеоматериал намойиш этилди.

- Бугун сиз, азиз ёшлар билан учрашиб турганимдан хурсандман, – деди Ўзбекистон элчиси. - Сизларнинг фикрингиз, амалга ошираётган ишларингиз ва эришаётган ютуқларингизни юзма-юз туриб эшитиш бизни ягона мақсадларда бирлаштиради. Бугун ҳар бир мамлакатнинг куч-қудрати ва салоҳияти ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликка ҳам боғлиқ. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги кунда ёш авлодни умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш долзарб вазифадир.

“Шу маънода, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги вакилларининг ўзбекистонлик талаба-ёшларни эзгу ғоя ҳамда лойиҳалар атрофида бирлаштириш борасида элчихона билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари одамни қувонтиради. Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси бундан кейин ҳам ватандошларимизни ва талаба ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди”, деди элчи.

В.Фен ўзбекистонлик талаба-ёшларнинг хоҳиш-истаклари,  эришаётган ютуқлари ва уларнинг таклифлари билан қизиқди.

Ёшлар ўз ютуқлари билан ўртоқлашиб, ассоциация доирасида жорий йилда қилиниши режалаштирилган тадбирлар ҳақида гапириб берди.

«Давра суҳбати»да элчи ёшларни янада фаолроқ бўлишга чақирди. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшиланиши билан элчихона ҳамкорлигида ўзбекистонлик талаба-ёшлар орасида маънавий ва маданий тадбирларни ўтказиш, турли спорт мусобақаларини ташкиллаштириш, ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш бўйича кўрик-танловлар ташкил этиш бўйича ўз маслаҳатларини берди.

Жорий йилда режалаштирилган муҳим сиёсий тадбирлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва бошқа муҳим тадбирларни Жанубий Кореяда амалга оширишда ёшлар иштирокини кенг таъминлаш борасида ҳам фикр алмашилди.

Самимий ва очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Мавзуга оид

Хабаровск ўлкасида Ўзбекистон маданияти ...

Шу кунларда Хабаровск ўлкасида ўзбек халқи миллий анъаналари ва амалий санъатига бағишланг...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Сеулдаги элчихонамиз томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, Жанубий Кореяда меҳнат фаолият...

Ўзбекистон дипломатлари Қозоғистонда вақ...

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумотига кўра, хорижда вақ...

Сўнгги янгиликлар