Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Сайёҳлик

Мамлакатимизда сайёҳлик жабҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланади

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган  “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

Ташаббускорларга ажратиладиган грант маблағлари:

-онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратишга, хорижий мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;

-грант маблағлари белгиланган тартибда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Ушбу Фармон билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Мавзуга оид

Покистон диний ишлар бўйича федерал вази...

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида мамлакатимиз зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қил...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вако...

Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистоннинг тарихи...

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси сайёҳлар...

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ва унинг тизимидаги 16 та музей филиали ҳамда 2 та доимий ...

Сўнгги янгиликлар