Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Июль/2020   Иқтисодий дипломатия

Мамлакатимизнинг “BMB Trade Group” компанияси Индонезия ва Вьетнам бозорларининг импорт имкониятларини ўрганмоқда

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан “BMB Trade Group” компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан мамлакатимизнинг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Рўзиқулов ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“BMB Trade Group” компанияси хабарида келтирилишича, тадбир аввалида элчи У.Рўзиқулов Ўзбекистон билан Индонезия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, икки давлат бизнес доираларининг тўғридан-тўғри алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

Шу билан бирга, “BMB Trade Group” компаниясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш борасидаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Учрашув иштирокчилари пандемия шароитида  Ўзбекистон ва Индонезия маҳсулотларининг айрим турлари бўйича экспорт-импорт амалиётларини такомиллаштириш бўйича ўсиб бораётган талабларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маркетинг тадқиқотларига кўра, Индонезия бозорида мош, узум, ўрик, шафтоли, анор, ёнғоқ ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб юқори. Ўз навбатида, “BMB Trade Group” компанияси вакиллари цитрус мевалар, кофе, чой, каучук каби мамлакатимизда эҳтиёж юқори бўлган Индонезия маҳсулотларини етказиб беришга тайёрлигини билдиришди.

Мулоқот чоғида зиёрат туризми соҳасида қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси Вьетнам Республикасида ҳам юртимиз манфаатларини ифода этади. Шу боис суҳбат асносида чой етиштириш, гуруч ва балиқ хўжаликларини ривожлантириш лойиҳаларини вьетнамлик тажрибали тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида кўриб чиқилган инвестиция, экспорт ва туристик лойиҳаларни батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида яқин вақтларда компания расмий вакилини Индонезияга юборишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ вакиллари жамоа...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Сеул шаҳар мэрияси Инсон ресурсларини ривожлантириш марка...

ЮНИДО билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мас...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурз...

Ўзбекистон ва Латвия ташқи меҳнат миграц...

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари С...

Сўнгги янгиликлар