Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркия компанияси вакиллари билан юртдошларимизни иш билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказди

ИСТАНБУЛ, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиянинг «SIGMA Muhendislik» компанияси вакиллари билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда юқоридаги меъёрий ҳужжатнинг моҳияти, шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу масалага катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Музокарада Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, шунингдек меъморчилик ва қурилиш муҳандислиги соҳасида мутахассислиги бор меҳнат мигрантларини иш ўринлари билан таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Туркия компанияси вакиллари юқоридаги йўналиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил қилишга ҳам тайёр эканини билдирди.

Шу муносабат билан, Бош консулхона Туркияда бўлиб турган, архитектура ва қурилиш бўйича маълумотга эга бўлган ватандошларимиз, жумладан, талабалардан консулхонанинг uzbekconsul@yahoo.com электрон почта манзилига резюме ва ўзи ҳақида маълумот юборишни сўрайди.

«Sigma» Туркиянинг инновацион қурилиш соҳасидаги етакчи муҳандислик ва консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади. 30 йилдан бери фаолият юритаётган компания муҳандислик, дизайн, йирик қурилиш лойиҳаларини бошқариш ва консалтинг масалаларида Туркия ва дунёнинг етакчи турдош тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

Мавзуга оид

Элчихонанинг «Олтин дафтар»ига киритилга...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган Жанубий Кореяда...

Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ў...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали веб-сайтида жорий ...

Бош консулхона ходимлари Мадина ислом ун...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Мадина шаҳридаги Мадина ислом университетида таҳси...

Сўнгги янгиликлар