Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Ватандошларимиз

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея ахлоқ тузатиш муассасасида сақланиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олди


СЕУЛ, 11 апрель. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари ушбу давлат худудида турли хил жиноятлар содир қилишда гумонланиб ушлаб турилган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Корея Республикасининг жанубида жойлашган Чангвон шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасасида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу муассасада гумонланувчи сифатида ушлаб турилган ва улар устидан тергов жараёнлари олиб борилаётган фуқароларимиз билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, тергов жараёнининг бориши, адвокатлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам ва уларнинг қонуний ҳуқуқларига риоя этилаётгани ўрганилди, консуллик-ҳуқуқий масалаларда тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, муассаса маъмуриятига ватандошларимиз томонидан билдирилган талаб ва таклифлар етказилди.

Фуқароларга зарурат туғилган вақтда зудлик билан элчихона консуллик бўлими билан боғланиб, ёрдам олиши тавсия этилди.

Бундан ташқари, дипломатик миссия вакиллари ушбу муассасада ушлаб турилганлар учун яратилган яшаш, даволаниш, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш бўйича шарт-шароитлар билан танишди.

Фуқароларимиз қаерда бўлмасин, ўз давлати ҳимоясида экани таъкидланди.

Юртдошларимиз Ўзбекистон расмий вакиллари жазони ижро этиш колониясига келгани ва ўтказилган учрашув натижаларидан мамнуният изҳор этган ҳолда, ўзларини давлатимиз ҳимоясида эканини янада кўпроқ ҳис қилганини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мам...

Ўзбекистон фуқароси денгизда чўкаётган я...

Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси ўзбекистонлик талабага япониялик болани қутқаргани учун ...

Ўзбекистон элчихонаси иштирокида Жанубий...

Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси иштирокида «Southwest Seoul Globa...

Сўнгги янгиликлар