Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Илм-фан

Марказий Осиё давлатлари ва Оксфорд университети тадқиқотчилари XXI асрда маданият ва санъатнинг ривожланишини муҳокама қилди


ЛОНДОН, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Оксфорд университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Буюк Британия университетининг Марказий Осиё минтақасидаги санъат тарихи ва долзарб археологик тадқиқотлар мавзусига бағишланган қатор илмий веб-семинарлари доирасида «XXI асрда Марказий Осиё мамлакатлари маданияти ва санъати соҳасида ўзликни англаш» мавзусида видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Оксфорд университетининг Тарих ва шарқшунослик факультетлари ўқитувчилари, шу жумладан инглиз тарихчилари профессор Александр Моррисон ва Эдмунд Херсиг ҳамда Марказий Осиё ва Европанинг илмий, академик ва маданий доиралари вакиллари иштирок этди.

Асосий маърузачи сифатида Ўзбекистон Фанлар ва Санъат академиялари академиги, профессор Акбар Ҳакимов сўзга чиқди. У Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон халқларининг анъанавий ва замонавий санъатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистонда санъат соҳасини ривожлантиришнинг муҳим аҳамияти қайд этилди. Буни минтақадаги ягона давлат ташкилоти - Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолияти, шунингдек, фақат Ўзбекистонда ўтказилган Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси - Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидан келган санъатшунослар ва ҳунармандларни жаҳон санъатига қўшиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.

Академикнинг таъкидлашича, Марказий Осиёда кўп қиррали тасвирий санъат, шу жумладан миниатюра санъатининг, хусусан, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари даври билан боғлиқ бўлган санъатнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи жаҳон экспертлари ҳамжамияти томонидан ҳали ҳам яхши ўрганилмаган.

Муҳокамалар доирасида британиялик мутахассислар замонавий санъат муаммолари, шу жумладан экологик инқироз, коронавирус пандемияси фонида ўзгаришлар тенденциясига эътибор қаратди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2020 йил октябрь ойида Камолиддин Беҳзод ижодига бағишланган Халқаро илмий онлайн конференция ва симпозиумни ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси ўз вақтида илгари сурилгани қайд этилди. Бу пандемия пайтида санъат ривожини қўллаб-қувватлашнинг яхши намунасидир.

Тадбир чоғида Оксфорд университети томонидан 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва минтақа мамлакатларининг илмий доиралари билан биргаликда ҳунармандчилик, анъанавий тўқимачилик, кўчманчилик ва урбанизация, архитектура тарихи, шунингдек, Буюк ипак йўли бўйлаб олиб борилган археологик тадқиқотларга бағишланган қатор онлайн семинарлар ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Мавзуга оид

Буюк Британияда Мирзо Улуғбек номидаги у...

Ўзбекистон илмий-тадқиқот марказлари вакиллари ҳамда Буюк Британиядаги Ибн Сино ва Мотурид...

Мисрда ўзбек олимининг араб тилидаги кит...

Тошкент ислом институти ташаббуси билан Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори ...

Ўзбекистон стартапчилари лойиҳалари «IТ-...

Тошкент шаҳридаги «IТ-Парк»да хорижий инвесторларни маҳаллий стартап лойиҳалар билан таниш...

Сўнгги янгиликлар