Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Март/2022   Марказий Осиё

Марказий Осиё аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ,  15 март. /«Дунё» АА/. Кеча «Марказий Осиё аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси (WEE) ишчи гуруҳининг йиғилиши онлайн форматда ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Олий Мажлис Сенати ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси  томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Йиғилишда  Марказий Осиёда аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва минтақада «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

«Марказий Осиё аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси АҚШ Савдо вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан ташкил этилган. У минтақада аёллар томонидан бошқарилаётган бизнес ва тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда электрон савдони ривожлантиришга йўналтирилган.

Мулоқот давомида кўпроқ давлат хизматларини онлайн жойлаштиришга ундаш ҳамда аёлларнинг расмий иқтисодиётда фаол иштирокини рағбатлантирувчи далилларга асосланган сиёсат ишлаб чиқилишини рағбатлантириш, бизнесни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини мақбуллаштириш бўйича илғор тажрибалар муҳокама этилди.

Шунингдек, хусусий сектор ва давлат хизматчилари ўртасидаги мулоқотни янги даражага кўтариш, рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш, хусусий секторга минтақадаги аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муайян устувор йўналишларда аниқ масалаларни кўтариш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг адлия, статистика ҳамда гендер масалаларига масъул вакиллари ҳам ўз тақдимотлари билан қатнашди.

Иштирокчи мамлакатлар томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан қатор таклифлар билдирилди.

Ишчи гуруҳининг йиғилиши  бугун  ҳам давом этмоқда.

Мавзуга оид

Тожикистонга боришни режалаштираётган Ў...

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш...

Қозоғистонда 10 январь куни миллий мотам...

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 10 январни мамлакатда юз берган тартибсизлик ва ...

Анвар Носиров: Марказий Осиё давлатлари ...

Бугун Марказий Осиё халқаро институтида минтақа давлат раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учра...

Сўнгги янгиликлар