Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Март/2022   Марказий Осиё

Марказий Осиё халқаро институтида экспертлар учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Марказий ва Жанубий Осиё эксперт-таҳлил ҳамжамияти вакилларининг минтақавий хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси» мавзусидаги экспертлар учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


МОХИ матбуот хизматидан маълум қилинишича, тадбир 3-4 март кунлари Тошкентда ўтказилган «БМТнинг Глобал терроризмга қарши кураш стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик» мавзусига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий ва Жанубий Осиё таҳлил тузилмалари раҳбарлари ва етакчи экспертлари, жумладан, БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти, Миллий стратегик тадқиқотлар институти (Қирғизистон), Тожикистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Геосиёсий тадқиқотлар маркази (Тожикистон), Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Халқаро алоқалар институти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Раштрия Ракша университети (Ҳиндистон), Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази (Покистон), Пешовар университети қошидаги Минтақавий тадқиқотлар маркази, «CABAR.asia» медиа мактаби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва МОХИ экспертлари иштирок этди.

Ушбу учрашув Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 16 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида илгари сурилган МОХИ негизида доимий фаолият кўрсатадиган Экспертлар кенгашини тузиш бўйича ташаббусининг амалий тасдиғи бўлгани таъкидланди.

Маърузалар доирасида экспертлар томонидан Марказий ва Жанубий Осиёдаги мавжуд хавфсизлик вазияти таҳлил этилгакни ҳолда минтақаларнинг барқарор ривожланиши учун асосий таҳдидлар аниқлаб олинди.

Қисқа вақт ичида минтақа давлатлари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга муваффақ бўлганига эътибор қаратилди.

Янги Ўзбекистоннинг фаол сиёсати туфайли эришилган Марказий Осиё минтақавий даражадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги салмоқли муваффақиятлар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратаётгани алоҳида қайд этилди.

Мавжуд масалаларни ҳал қилиш ва давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг мақбул йўлларини ишлаб чиқиш борасидаги ишларга таҳлилий марказларни янада фаол жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон томони БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан ҳамкорликда юқорида қайд этилган экспертлар гуруҳини тузиш ва фаолият кўрсатиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиши, сўнгра эса уни тасдиқлаш учун тадбир иштирокчиларига юборилиши юзасидан келишувга эришилди.

Мазкур таклифлар ўрганиб чиқилганидан сўнг экспертлар ҳамкорликка тизимли тус бериш мақсадида унинг мазмуни ва техник  жиҳатлари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун йиғилишади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Қозоғистон: яхши қўшничилик в...

5-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи ...

Тошкентда Ўзбекистон Президентининг Тожи...

Эртага Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ)да Ўзбекистон Президентининг 10-11 июнь кунла...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Тож...

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири...

Сўнгги янгиликлар