Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг ўринбосарлари Душанбе шаҳрида минтақадаги мавжуд таҳдид ва хавф-хатарларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Душанбе шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилик қилди.

Тадбир иштирокчилари минтақадаги мавжуд таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни, МОПДММ билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, етакчи ёшлар билан мулоқот учун йўлга қўйилаётган имкониятларни муҳокама қилди.

“БМТнинг Марказий Осиёдаги глобал терроризмга қарши стратегияси доирасида Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш йўлида” қўшма лойиҳасининг учинчи босқичи якунлари кўриб чиқилди. Лойиҳанинг тўртинчи босқичи асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди.

"Яшил" кун тартибини илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ватикан Ўзбекистонда янги элчисини тайин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ватиканнинг Ўзбекистондаги Апостол н...

ТИВ ходимлари ишчи гуруҳ таркибида Бухор...

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари давомида маҳаллалар даражасида муаммолар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Покистондан давлатимиз р...

Сўнгги янгиликлар