Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Август/2021   Долзарб

Марказий Осиё саммити Туркия таҳлилчиларининг диққат марказида

AНҚАРА, 6 август. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда ўтказилган навбатдаги Маслаҳат  учрашуви Туркия эксперт-таҳлил ҳамжамияти вакиллари томонидан фаол таҳлил қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Меҳмет Сейфитдин Эрол, Анқара Инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази — ANKASAM  директори, профессор:

- Афғонистондаги вазият кескинлашаётган вазиятда ушбу саммитнинг ўтказилгани жуда муҳим аҳамиятга эга, - деди турк эксперти. - Ушбу давлат ҳудудида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш Марказий Осиё давлатларининг минтақавий кун тартибидаги асосий банддир. Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва бу давлатнинг минтақа иқтисодий жараёнларига тўла интеграциялашуви Марказий Осиё равнақига бевосита таъсир кўсатади.

15-16 июль кунлари Тошкентда муваффақиятли ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси, анжуман иштирокчиларининг географияси ва юқори даражаси, шунингдек, мунозаралар давомида тилга олинган минтақа хавфсизлигига оид муаммолар ва таҳдидлар минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун қўшимча учрашувлар ўтказиш зарурлигини кўрсатди.

Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат  учрашуви «соатларни тўғрилаб олиш», минтақавий кун тартиби бўйича фикр алмашиш ва долзарб ечимларни талаб қилувчи вазифаларни аниқлаш, шунингдек, кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлилигидан далолат беради.

Мавзуга оид

Малайзия оммавий ахборот воситалари Марк...

Малайзиянинг «BERNAMA» миллий ахборот агентлиги томонидан «Марказий Осиё давлатлари раҳба...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида олий та...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Деҳли шаҳридаги Лал Баҳодур Шастри номид...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг "Янги Ўзбекис...

Ҳиндистонда нашр этиладиган “Diplomatist” журнали веб-саҳифасида Ўзбекистон ташқи ишлар ва...

Сўнгги янгиликлар