Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Сентябрь/2020   Жамият

Марказий Осиё ва Каспий гидроэнергетикаси экспертлар эътибори марказида

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. V Халқаро конгрес ҳамда «Марказий Осиё ва Каспий гидроэнергетикаси 2021» кўргазмаси арафасида Россиянинг «Восток Капитал» консалтинг компанияси 16 сентябрь куни «Марказий Осиё ва Каспий гидроэнергетикаси: ГЭС ларни қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш» мавзусида вебинар ташкил қиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир ташкилотчиларининг қайд этишича, минтақа мамлакатлари 75 ГВт дан юқори бўлган гидроэнергетик қувватга эга, бироқ ушбу имкониятнинг кўп қисми фойдаланилмай қолмоқда. Шу билан бирга, минтақада мавжуд гидроэнергетика ишлаб чиқариш активлари асосан собиқ тузум йилларида фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда улар модернизацияга эҳтиёж сезмоқда.

Гидроресурсларни янада ривожлантириш, янги гидроэлектр станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш минтақа давлатлари учун устувор йўналишлардан ҳисобланади.

Экспертлар фикрига кўра, Каспий минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатлари энергетикаси иқтисодий, хавфсизлик ва мустақилликни таъминлайди.

Вебинар доирасида иштирокчилар қуйидагилар билан танишишлари мумкин:

- 2030 йилга қадар Марказий Осиё ва Каспий гидроэнергетикасини ривожлантириш прогнози ва режалари;

- минтақада гидроэлектр стантсияларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича жорий лойиҳаларнинг ҳолати, шунингдек, 2030 йилгача қандай лойиҳалар режалаштирилгани;

- ГЭС ларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича қандай инновациялар ва кашфиёт ечимлари Марказий Осиё ва Каспийда гидроэнергетикани ривожлантиришга ёрдам беради.

Вебинарда нутқ сўзловчилар:

- Ҳасан Ҳасанов, Халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи, "Ўзбекгидроэнерго";

- Ариф Гашимов, Энергетика институти директори, президент маслаҳатчиси "Азерэнерджи";

- Евгения Георгиэвская, илмий директор, конструкторлик ва технологик инновациялар маркази;

- Николай Георгиевский, бош директор, конструкторлик ва технологик инновациялар маркази;

- Василий Савин, ҳамкор, Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги KPMG компаниясининг Инвестиция ва капитал бозори департаменти бошлиғи.

Вебинарда иштирок этиш учун қуйидаги манзилда рўйхатдан ўтиш зарур:

https://hydropowercongress.com/webinar-ru/

Мавзуга оид

Япония компаниялари билан меҳнат миграци...

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан ушбу давлатнинг “Jyonan Kotsu Co.Ltd.” ко...

Америкалик мутахассис “STEAM” дастури бў...

АҚШнинг Вермонт штати “Charlotte Central” мактаби ўқитувчиси Аллан Миллер жорий йилнинг 2...

Махсус поездда Самарадан 922 нафар юртдо...

Махсус поездда Самарадан йўлга чиққан 922 нафар юртдошимиз Самарқанд шаҳрига етиб келди...

Сўнгги янгиликлар