Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Марказий сайлов комиссияси раиси ИҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари билан учрашди


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комисияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилар миссияси раҳбари Анис ул-Хақ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МСК матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув давомида Миссия аъзолари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани қайд этилди.

Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев 14 октябрдан мамлакатимизда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани ва бу жараён 20 октябрнинг якунига қадар давом этишини қайд этиб ўтди. Шунингдек,  Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни тугаганлиги ҳамда шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар сони мингга яқинни ташкил этганлиги таъкидланди.

 Эслатиб ўтамиз, ИҲТ сайловларни кузатиш миссиясига ИҲТ Бош котибиятининг Халқаро муносабатлар  департаменти директори Анис ул-Хақ бошчилик қилмоқда.

Мавзуга оид

ИҲТ Бош котиби: сайловлар халқаро станда...

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Президент сайловининг халқ...

БАА нашрлари Ўзбекистон Президенти сайл...

БААнинг «Khaleej Times» газетасида «Ўзбекистон Президенти иккинчи муддатга сайловда ғалаб...

Ўзбекистон Президенти сайловига мамлакат...

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига ре...

Сўнгги янгиликлар