Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Жамият

Марказий сайлов комиссиясида референдумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 июнь. /«Дунё» АА/.  Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Комиссия маълумотига кўра, унда давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан жорий йилда мамлакатимиз Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар муҳокама қилинди.   

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги, Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низомлар «Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида»ги қонун талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилгани қайд этилди.  

Низомлар ўз ичига комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талабларни қамраб олган. Жумладан, комиссия аъзолигига номзодларни тавсия қилиш, комиссия таркибидан чиқариш ёки таркибини ўзгартириш, комиссия фаолиятини ташкил этиш, комиссияларнинг ваколатлари, уларнинг ишини режалаштириш ва ташкил қилиш тартиблари бор. 

Шунингдек, участка комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, овоз берувчи фуқаролар рўйхати, муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссияси томонидан референдум куни амалга ошириладиган вазифалар, овоз беришни ташкил этиш каби талаб ва тавсиялар ўрин олган.    

Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш, уларни сайлов қонунчилигидан хабардорлигини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.  

Мажлисда референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси лойиҳаси муҳокама этилди.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси котибиятининг Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази юқори малакали экспертлар билан таъминланади.   

Шу билан бирга, замонавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг референдум қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билими оширилади.   

Уларнинг амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ишлаб чиқилади.   

МСК аъзолари, котибият масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этган мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий...

“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири “Электрон нотариат...

Йокогама Миллий университети Ўзбекистон ...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...

БМТ Хотин-қизлар камситилишининг барча ш...

Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳа...

Сўнгги янгиликлар