Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Июль/2021   Медиа

Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақалараро боғлиқлиги бўйича халқаро конференция якунлари Ҳиндистон ОАВ диққат марказида


ДЕҲЛИ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Ҳиндистонда нашр этиладиган нуфузли «Political & Defence Weekly» ҳафталик журналида “Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё - Жанубий Осиё минтақасида ўзаро ҳамкорликка даъвати” сарлавҳали таҳлилий мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Ушбу мақола «Вивекананда халқаро жамғармаси» тадқиқот марказининг етакчи эксперти, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Сканд Таял қаламига мансуб.

Унда қайд этилишича, “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда муҳим тадбир – юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва ва имкониятлар» халқаро конференцияси ташкил этилди. Ушбу конференцияни ўтказиш ташаббуси  Ўзбекистон Президенти томонидан ўтган йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида илгари сурилган эди”.

  “Форум бошланишидан бир неча ҳафта олдин Афғонистондаги вазият бирдан кескинлашди, норасмий мунозаралар ва расмий баёнотларнинг замирида мазкур мамлакатдаги хавфли вазият ётар эди”, деб ёзади муаллиф.

Нашрнинг қайд этишича, “Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг ҳар томонлама пухта ўйланган нутқида тарихий илдизлар ҳақида тўхталар экан, халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг йўлга қўйилишида Буюк Ипак йўлининг аҳамиятини таъкидлади. У Марказий ва Жанубий Осиёда ноёб маданиятнинг ривожланишидаги буддавийлик, индуизм ва ислом уйғунлигига эътибор қаратди. У Чарака, Брахмагупта, Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Мирза Ғолиб, Тагор ва Чингиз Айтматов сингари беназир мутафаккирларни тилга олди”.

Мақола муаллифи ёзганидек, “2016 йили Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён мамлакатда ва бутун Марказий Осиё минтақасида ижобий ўзгаришлар муҳити ҳукм сурмоқда”.

Мавзуга оид

Тошкент шаҳрида ЕХҲТнинг Марказий Осиё 2...

Кеча Тошкент шаҳридаги «International Hotel» меҳмонхонасида ЕХҲТнинг Марказий Осиё 23-меди...

Индонезия янгиликлар телеканали Ўзбекист...

Кеча Индонезиянинг оммабоп «Kompas TV» янгиликлар каналида Ўзбекистонда коронавирусга қарш...

Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилла...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги, мамлакатимизда мустақил ривожланиш йиллари ...

Сўнгги янгиликлар