Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2022   ТИВ янгиликлари

Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

МАСКАТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Ўмон ташқи ишлар вазирининг дипломатик масалалар бўйича ўринбосари шайх Халифа ал-Ҳорисий раҳбарлик қилди.

Маслаҳатлашувларда сиёсий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий тузилмалар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин эгаллади.

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги  ҳолатини баҳолаш ва истиқболларини белгилаш музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Бу борада ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини кескин ошириш ҳамда инвестицион ҳамкорликни жадаллаштириш ва унинг таркибини тубдан диверсификация қилиш чоралари ҳақида фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Бирлашган Миллатлар Т...

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида меҳнат қи...

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Владимир Норов бугун вазирлик тизимида меҳнат қилаётг...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қирғизистон ташқи...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Италия – Марказий Осиё" вазирлар у...

Сўнгги янгиликлар