Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сиёсат

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бишкекда бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. МДҲ давлатларининг Ҳамдўстлик уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакиллари кенгаши кеча 12 ноябрь куни Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бишкекка бўлиб қайтган Ижроия қўмита делегацияси мезбон давлатнинг МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишини ўтказишга ҳар томонлама тайёрлигини маълум қилди. Қирғизистон вакиллари билан имзоланган протоколда ташкилий ва протокол масалаларини ҳал қилиш тартиби, эпидемиологик хавфсизлик режимини таъминлаш чоралари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15 октябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишида 10 та ҳужжат имзоланган эди. 2022 йил Ҳамдўстликка раислик Қозоғистонга берилган.

Мавзуга оид

Академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти м...

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Ўзбекистон ва Индонезия парламентлари де...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Индонезия парламенти вакиллар палатаси парламентлараро қ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузур...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида...

Сўнгги янгиликлар