Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Тошкентга келди


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида МДҲ кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бугун Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Сентябрь ойи охирида МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилигидаги МДҲ миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари делегацияси Тошкентга келиб, МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича миссия штабини ташкил этган эди.

МДҲ кузатувчилар миссиясининг Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясини мониторинг қилиш  бўйича 18 октябрь куни эълон қилинган муваққат ҳисоботига кўра, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакилларидан иборат МДҲ кузатувчилари, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси, Беларусь ва Россия иттифоқи Парламент мажлиси, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитасидан 162 нафар кузатувчи аккредитация учун тақдим этилди.

“Ҳамдўстлик кузатувчилари сайлов кампаниясининг боришини Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан муҳокама қилди, - дейилади муваққат ҳисоботда. - Президентликка номзод кўрсатган барча беш сиёсий партиянинг сайлов штабларида учрашувлар ўтказилди”.

Миссия аъзолари узоқ муддатли кузатув давомида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди.

“Миссия фикрига кўра, сайлов кампанияси тинч ва осойишта шароитда, очиқ рақобат руҳида ва юқори ташкилий даражада ўтмоқда, - дейилади ҳужжатда. - Миссия сайлов ўтказилгач, якуний хулоса ва баҳоларни маълум қилади”.

Анвар Илёсов («Дунё» АА) олган сурат.

Мавзуга оид

Польшада маҳаллий вақт билан соат 12.00г...

Ўзбекистон Варшавадаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 29-сайлов участкасида Польшада ...

Бирлашган Араб Амирликлари матбуоти Ўзбе...

Бирлашган Араб Амирлиларининг етакчи оммавий ахборот воситалари - “Khaleej”, “Albayan”, ...

Ўзбекистон Бош консули Олма-отадаги вата...

Ўзбекистоннинг Олма-Ота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консули Аброр Фатхуллаев «РАМС Казахста...

Сўнгги янгиликлар