Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Медиа

МДҲ ПА халқаро кузатувчиси: Бугунги тажрибанинг энг ёқимли таассуротларидан бири - ёшларнинг юқори фаоллиги бўлди


РИМ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. «Planet 360 info»  (Италия) халқаро ахборот портали асосчиси ва бош муҳаррири, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчиси Елена Булдакова  мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкасида ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларини изоҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси жуда гавжум бўлди. Бу ерда мамлакат Президенти сайловида овоз бериш учун Италиянинг турли минтақаларидан Ўзбекистон фуқаролари келганини кўриш мумкин эди. Мен МДҲ ПА халқаро кузатувчиси  миссиясини амалга оширдим.

16-сайлов участкаси фаолияти юқори даражада ташкил этилди.

Сайловчиларнинг ўзларини қулай ҳис қилиши учун барча жиҳатлар ҳисобга олинган. Сайлов участкасига йўналиш белгилари, номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақидаги ахборот баннерлари,  имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш, профилактика чоралари кўриш шулар жумласидандир. Ва энг қимматли нарса - ҳар бир сайловчига самимий муносабатда бўлинди.

Мен ушбу жараён қандай масъулиятли ва мураккаб иш эканини тасаввур қиламан. Чунки сайлов жараёнларида иштирок этиш бўйича катта тажриба тўплаганман. Қозоғистон ва Қирғизистондаги парламент сайловларида кузатувчи,  Қирғизистонда журналист, ахборот бўлими бошлиғи ва МСК аъзоси сифатида сайлов кампанияларида иштирок этиш имкониятига эга бўлганман.

Бугунги кузатувларимнинг энг ёқимли таассуротларидан бири - бу ёшларнинг сайлов жараёнида фаол қатнашаётганидир. Одатда, сайлов тажрибаси ёшга қараб ортиб боради, дейишади. Лекин бугунги ёшларнинг ташкилотчилигини кўриб, стереотиплар ўзгараётганига гувоҳ бўлдим.

Элчихонада ўтказган бир неча соат давомида кўз олдимда «Ёш сайловчилар куни» деб номланган сурат пайдо бўлди.

20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар вакиллари (асосан, Италия университетларининг талабалари ва аспирантлари) ўз мамлакатларининг жамоат ва сиёсий ҳаётида иштирок этиш муҳимлигини тушунишини амалда кўрсатди. Уларнинг аксарияти ўқишдан сўнг она Ватанга қайтиб, унинг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканини билдирди.

Мавзуга оид

Мисрдан нигоҳ: Ўзбекистонда ижтимоий-сиё...

Мисрда чоп этиладиган “Ал-Махруса ал-Ахбария” ва “Ал-Хабар ал-Йаум” нашрлари саҳифаларида ...

«Аль-Ахбар аль-Йаум»:Марказий Осиё давла...

Мисрнинг етакчи нашрларидан бири - «Аль-Ахбар аль-Йаум» газетасида «Марказий Осиё давлатл...

Янги Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқбол...

Латвиянинг етакчи янгиликлар ресурсларидан бири - «Press.lv» портали мухбири Андрей Антоно...

Сўнгги янгиликлар