Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

МДҲ штаб-квартирасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва «Маҳбубул қулуб» асарининг беларусь тилидаги китобининг тақдимоти ўтказилди


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча МДҲ Ижроия қўмитасида (Минск шаҳрида) буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, жамоат ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«МДҲ янгиликлари» портали маълумотига кўра, анжуман Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси, Беларусь Президенти кутубхонаси ва  МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилди. Тадбир доирасида  Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб» асарининг беларусь тилида чоп этилган китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Адабий кечада МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Бекетжан Жумаханов Шарқ Уйғониш даврининг таниқли вакили Алишер Навоийнинг таваллуд санаси бутун Ҳамдўстлик учун муҳим воқеа эканини, унинг мероси турли цивилизацияларни бирлаштириб турганини таъкидлади. МДҲ бу каби тадбирларга катта аҳамият бериши, улар ўзига хос ҳаракатлантирувчи куч, тарихий хотирани сақлаш ва маънавий меросни оммалаштиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси маслаҳатчиси Дониёр Обидов Алишер Навоийнинг бебаҳо мероси ва унинг юбилейини нишонлашнинг ўзбек халқи учун аҳамияти тўғрисида сўзлади. Хусусан, у сўнгги йилларда Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоат фонди ташкил этилди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ буюк аждодимизнинг 580 йиллиги мамлакат ва хорижда кенг нишонланмоқда.

Тадбир давомида Беларусь Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Сергей Рачков, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов, «Маҳбубул қулуб» асарининг беларусь тилига таржимони, Беларусь Имомлар кенгаши раиси Дмитрий Радкевич, Ҳамдўстлик мамлакатлари элчилари ва доимий вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маърузачилар ўз чиқишларида Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарларида ўзбек тилининг улкан имкониятлари, бойлиги ва гўзаллигидан фойдаланган ҳолда юксак инсонпарварлик ғоялари ва умуминсоний қадриятларни куйлагани, миллионлаб ўқувчилар қалбидан муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлади.

Шунингдек, шоир умрининг сўнгги йилларида ёзган «Маҳбубул қулуб» асарини унинг ҳаётий тажрибасининг ўзига хос кўзгуси, ёш авлод учун ўзига хос шараф ва ахлоқ кодекси экани эътироф этилди.

Тадбирда, шунингдек, Алишер Навоий ғазаллари, шеърларидан парчалар ўқилди. Бундан ташқари, Ижроия қўмита биносида Навоий ижодига бағишланган китоблар ва слайдлар кўргазмаси ташкил этилди.

Учрашув якунида иштирокчиларга Алишер Навоий китоблари совға қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марка...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Ислом цивилизацияси маркази директоринин...

Кобулда Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш...

Кобул шаҳрида Афғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган қўшма кўргазма бўли...

Шанхай шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали пой...

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутаф...

Сўнгги янгиликлар