Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

МДҲга аъзо давлатлар ТИВ юридик хизматлари раҳбарлари МДҲга аъзо давлатларга юборилган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Қозоғистон раислигида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳат қўмитасининг 32-йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ТИВ  Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси маълумотига кўра, йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан маслаҳат қўмитаси аъзолари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда томонлар МДҲга аъзо давлатларга юборилган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини тайёрлашни муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик ва халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлиги ҳамда МДҲ доирасидаги бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Протокол қабул қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ЕХҲТ бо...

ашқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия вако...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари шанба куни Тошкент вилоятид...

Тошкентда ШҲТ ташкил топганининг 21 йилл...

Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташкил топганининг 21 йиллигига бағишланган ма...

Сўнгги янгиликлар