Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Бош консулхонасига йўлланган мурожаат иш берувчи иштирокида муҳокама қилинди


ВЛАДИВОСТОК, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари  Приморск ўлкаси Большой Камень шаҳрида жойлашган «Доброфлот» компанияси таркибига кирувчи «Риболовецкий колхоз «Новый мир» корхонасида  меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхонадан маълум қилинишича, балиқ ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада  150 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланади.

Ушбу корхона фаолиятига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан  жалб қилинган юртдошларимиз Бош консулхонага иш берувчи томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётганлиги билдирилган мурожаат йўллаган. Ушбу мазмундаги хабар ижтимоий тармоқларда ҳам жойлаштирилган.

Корхона мутасаддилари ва фуқароларимиз иштирокида ўтказилган мулоқот давомида меҳнат мигрантларининг мурожаати жойида атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда «Риболовецкий колхоз «Новый мир»  корхонаси вакиллари Ўзбекистондан қонуний ишга жалб этилган мшчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича масалаларни ҳал қилишини билдирди.  

Корхона мутасаддиларининг сўзларига кўра,  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали корхонага ишга қабул қилинган фуқароларнинг 60 нафарга яқини иш жойини ташлаб, бошқа ишга ўтиб кетган. Иш берувчига ушбу масала юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан тузилган шартномаси доирасида Агентликка расман мурожаат қилиш тавсия этилди.

Бундан ташқари, фуқароларга Бош консулхона томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 Учрашув чоғида ватандошларимизга жорий йил 24  октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президент сайлови кампанияси, давлатимиз раҳбарлигига номзолар ва уларнинг сайловолди дастурлари, шунингдек, миллий сайлов қонунчилига киритилган ўзгартишлар ҳамда янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлаб берилди.

 Юртдошларимизнинг Президент сайловида қатнашиши учун Бош консулхона ҳузурида сайлов участкаси ва қатор корхонар ҳудудларида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилгани маълум қилинди. Бош консуллик ходимлари ватандошларимизни Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси соғлиқни сақлаш с...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегация амалий сафар ...

Британия парламенти аъзоси билан «яшил э...

Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бў...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тарти...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Кванжу шаҳриЯкорьга амалий сафари доирасида К...

Сўнгги янгиликлар