Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиши бўйича учрашувлар ўтказилмоқда


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва самарали ташкиллаштириш мақсадида Санкт-Петербург шаҳридаги «БФА Девелопмент», «Строй сервис», «РосСтройИнвест», «Балтранс» ва «Нью Тайм» қурилиш ширкатларида ҳамда «Роскар» парандачилик фабрикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимиз билан  учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу корхоналарда айни пайтда 700 нафарга яқин ватандошимиз вақтинча иш билан таъминланган.

Учрашувларда фуқароларимизга Санкт-Петербург шаҳридаги  Бош консулхона фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Жорий йил октябрь ойида ўтказилиши кўзда тутилган Ўзбекистон Президенти сайловида Бош консулхонада ташкил этилган сайлов участкаси ва унда овоз бериши тартиби тушунтирилди.

Корхоналар раҳбарияти билан бу ерда вақтинча меҳнат фаолиятини амалган ошираётган фуқароларга Президент сайловида овоз беришда қулайлик яратиш мақсадида  мазкур ташкилотлар ҳудудида муддатидан аввал овоз бериш учун сайлов участкаларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.  

Тадбирда юртдошларимиз мезбон давлатнинг қонун-қоидалари ва коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган тартибга қатъий риоя этишга чақирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар буг...

Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни д...

Ҳинд нашри Янги Ўзбекистон замонавий таш...

Ҳиндистонда чоп этиладиган ҳафталик сиёсий-таҳлилий нашрларидан бири - “Political Events” ...

Ўмон Султонлиги нашрида мамлакатимизнинг...

Ўмон Султонлигида чоп этиладиган «Asdaa Oman» газетасида «Ўзбекистоннинг Маскатдаги консул...

Сўнгги янгиликлар