Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Жамият

Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда


СЕУЛ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги делегация Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири Ан Кюн Док билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасига маълумотига кўра, томонлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Жанубий Кореяга юбориш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашиш баробарида ушбу ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларини белгилаб олган.

Хусусан, «СОVID-19» пандемияси даврида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Е-9 визаси билан Жанубий Кореяга ишга жўнатиш жараёнини қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини саноат тармоқларида иш билан таъминлашни кенгайтириш, Англашув меморандумига мувофиқ Бандликка рухсат бериш тизими асосида ишчи кучини Жанубий Кореяга юбориш, хусусан, озиқ-овқат саноати ва пайвандлаш соҳаларида ишга жойлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам фикр алмашилган.

Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини ишга жўнатишни қайта тиклаш мақсадида Е-9 визаси билан Жанубий Кореяга жўнаб кетаётган ишчиларни ташкиллаштирилган ҳолда тестдан ўтказиш ва уларнинг ўзини-ўзи яккалашини таъминлашни ташкил қилиш таклиф этилди. Ушбу жараёнга Жанубий кореялик мутахассисларни ҳам жалб этиш масаласи кўриб чиқилди.

Жанубий Корея томони яқин вақт ичида ўзбекистонликларни Бандликка рухсат бериш тизими бўйича мамлакатга киришга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқилишини билдирди.

Бандлик ва меҳнат вазири Ан Кюн Док, шунингдек, Жанубий Корея меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўзбекистонлик мутахассислар учун меҳнат фаолияти соҳаларини кенгайтириш имкониятларини ўрганишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон халқаро ислом академияси муро...

Ўзбекистон халқаро ислом академияси жамоаси ўз касбдошларига мурожаат йўллади....

Ислом дини одамларни эзгулик ва тинчликк...

Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров билан суҳбат...

Ўзбекистон инновация бозорига Буюк Брита...

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Буюк Британия Халқаро савдо бошқармаси (ХСБ...

Сўнгги янгиликлар