Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Жамият

Миллий палата «Public Health Leaders» грант дастури ғолибини эълон қилди


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси грант дастурининг ғолиби маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий палата матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида дастур ғолиби номини эълон қилиш маросими ўтказилди. Университетнинг янги очилган «Жамоат саломатлиги» магистратура курси талабаси Комила Норқулова ана шундаай шарафга муносиб кўрилди.  

Шунингдек, тадбирда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлиги тўғрисидаги меморандум имзоланди.

«Public Health Leaders» грант дастури ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Дастур Миллий палата томонидан иқтисод фанлари доктори, профессор Санжар Жалолов хотирасига бағишланган.

Лойиҳа жамоат саломатлиги мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали касалликларнинг олдини олиш, инсон умрини узайтириш ва соғлиғини мустаҳкамлашнинг илмий ва амалий асосларини яратиш масалаларига йўналтирилган. 

ТХВУнинг янги магистратура курслари талабалари учун  ўқиш 25 январдан бошланди.

Магистратурадаги ўқишни тугатгач, битирувчиларга «Жамоат саломатлиги» соҳасидаги табиий фанлар магистрининг илмий даражаси берилади. Улар жамоат саломатлиги секторида мутахассис, даволовчи ходим, ўқув муассасалари ўқитувчиси, менежер бўлиб ишлаши мумкин.

Илк «қалдирғоч» — Комила Наркулова 27 ёшда. У COVID-19 қарши курашдаги фаол иштироки учун «Меҳр саховат» нишони билан тақдирланган.

Мавзуга оид

Россияликларнинг учдан икки қисмидан кўп...

Россиянинг «Коммерсант» газетаси хабарига кўра, Москва вақти билан соат 6.00 да сайловчила...

БМТ Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида та...

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТ ...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» газетасида Ўз...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» (Кун хабари) газетасида «Дунё» АА ва Ўзбекистон миллий ахборот ...

Сўнгги янгиликлар