Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 25 август. /«Дунё» АА/. Ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида кеча Минск шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Беларусь Бош вазирининг ўринбосари Леонид Зайц билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  унда икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигининг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг бўлажак 9-йиғилиши доирасида йирик келишувларга эришишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар. Бу, ўз навбатида, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, транспорт, таълим, илмий-техник фаолият, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва туризм соҳаларидаги ўзаро муносабатларни кенгайтиришга имкон беради.

Жорий йил бошидан буён озиқ-овқат маҳсулотлари, рангли металллар, тўқимачилик, кимё ва нефт маҳсулотлари, ёғоч ва қора металлларни ўзаро етказиб бериш ҳисобига товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсиб, 250 миллион доллардан ошди. Етказилаётган товарлар номенклатурасини янада кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида томонлар қўшма «Йўл харитаси»ни имзолашга қарор қилдилар ва икки мамлакат ҳудудида савдо-логистика марказларини, савдо уйлари ва улар қошида доимий фаолият кўрсатаётган «шоу-рум»ларни ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўришга келишиб олдилар.

Саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Беларусь компанияларига фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда беларус тракторлари, шунингдек, тижорат, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.

Томонлар тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун қўшма фермер хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, «Агроехпресс»лойиҳасининг мавжуд ресурслари ва имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Музокаралар якунида ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Мавзуга оид

Буюк Британияда ўзбек тўқимачилик маҳсул...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари Буюк Британия мода ва тўқимачилик ассоциаци...

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда эл...

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасида Жанубий Кореянинг «Dong-A Electric» компанияси билан онлайн шакл...

“Ҳазорасп” ва “Циндао” эркин иқтисодий ...

Хоразм вилоятидаги “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ва Шаньдун провинциясидаги “Циндао” э...

Сўнгги янгиликлар