Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Ноябрь/2020   Медиа

Миср газетаси Ўзбекистондаги муҳим воқеаларга бағишланган мақолалар чоп этди


ҚОҲИРА, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда юз бераётган сўнгги воқеаларга бағишланган туркум мақолалар чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, уларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишига эътибор қаратилган.

Мақолада суд қарорларини ижро этиш ҳолатлари, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли қарздорликни қисқартириш чоралари, маҳаллий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича давлат раҳбари топшириқлари муфассал келтирилган.

Хусусан, ҳудудлар манфаатдорлигини ошириш мақсадида тушум маблағларининг бир қисмини “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” бўйича жамғармаларга ўтказиш тартиби жорий қилиниши ижобий баҳоланган.

Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, интеллектуал мулкни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ал-Хабар ал-ёум” газетаси чоп этган яна бир хабарда геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб этиш ҳамда геология-қидирув ишларини кенгайтириш масалалари мамлакатимиз раҳбари томонидан кўриб чиқилгани маълум қилинган.

Сўнгги уч йилда ушбу соҳага катта маблағ ажратилиб, технологияларни янгилаш, илм-фанни тиклаш ва кадрлар тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилгани қайд этилган.

Мамлакатдаги 31 та стратегик конлар жойлаштирилган онлайн-аукционга чет эллик сармоядорларни кенг жалб этиш, давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқишга доир Президент кўрсатмалари иқтисодий тараққиётда муҳим роль ўйнаши таъкидланган.

Миср газетаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Варшава шаҳрида ўтказилган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича онлайн-конференциядаги иштироки тўғрисида ҳам хабар нашр этди.

Унда Ўзбекистоннинг диний эркинликларни таъминлаш бўйича тажрибаси ва мазкур йўналишдаги халқаро мажбуриятлар изчил бажарилаётгани эътироф этилган.

Қисқа давр мобайнида мазкур соҳада мамлакатимизда амалга оширилган аниқ чоралар, хусусан, янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, диний бирлашмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг соддалаштирилиши қайд этилган ҳамда ушбу конференция мавзусининг Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар руҳига мос эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси мамлакатимизда ҳудудларни ривожлантириш, пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳам материаллар чоп этган.

Мавзуга оид

Туркияда фаолият олиб бораётган ватандо...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Анқара университетининг журналистика ва коммуникациялар ф...

Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар хориж...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий давлатлар оммавий ахборот...

«Al Ittihad» газетасида Ўзбекистон-БАА п...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг «Al Ittihad» газетасида икки давлат ўртасидаги парлам...

Сўнгги янгиликлар