Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Июль/2020   Иқтисодий дипломатия

Миср компаниялари Ўзбекистон қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

ҚОҲИРА, 7 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг «Al-Alkom Trade» ва  «BMB Export Global»  компаниялари билан Мисрнинг «Saad Group» ва  «Be International» компаниялари раҳбарлари иштирокида қуритилган мева ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этишга бағишланган видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Видеоконференцияда «Saad Group» бош директори Муҳаммад Саад Ўзбекистоннинг мазали ва юқори сифатга эга қуритилган меваларини сотиб олишга қизиқиш билдирди.

Муҳаммад Саад сўнгги икки йилда Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига уч марта сафар уюштирди. Мамлакатимиз фермер ва компанияларининг  меваларни етиштириш, қуритиш бўйича фаолияти билан яқиндан танишди. Сафар давомида эришилган келишувлар натижасида Миср бозорига қисқа вақтда майиз, ёнғоқ, қуритилган ўрик етказиб берилди. Айни пайтда Ўзбекистон майизи ва ёнғоқлари Миср Араб Республикасининг қандолатчилик дўконларида кенг тарқалган.

Учрашувда мисрлик ишбилармонлар Ўзбекистонга цитрус мевалар, шакар ва зайтун мойини рақобатбардош нархларда етказиб беришни таклиф қилди.

Музокаралар давомида Миср ва Ўзбекистонда талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси белгиланди, экспорт шартномаларини тузиш учун транспорт шартлари келишиб олинди.

«Be International» трикотаж компанияси тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ички ва Европа бозорларига етказиб бериш фаолияти билан шуғулланади.

Мулоқот чоғида компания раҳбари Моҳинур Салоҳ юқори сифатли ва арзон нархдаги Ўзбекистон матоларига қизиқиш билдирди.

Томонлар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ташкил қилишнинг ташкилий жиҳатларини муҳокама қилиш ҳақида якдил қарорга келинди.

Музокаралар якунида «Al-Alkom Trade» билан «Be International» компанияси вакиллари ўртасида пахта матоларини етказиб бериш, мисрлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича  келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Британия бизнеси вакиллари Ўзбекистон эн...

Ўзбекистон элчихонаси Буюк Британиянинг энергетика соҳасидаги етакчи саноат ассоциацияси -...

Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палатала...

Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма савдо қўмитасини ташкил этиш бор...

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида инновац...

Финляндия дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, таълим, инфратузилма ва қурилиш соҳасидаги ...

Сўнгги янгиликлар