Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июль/2020   Долзарб

Миср матбуоти Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши кураш ва бандликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига диққат қаратмоқда


ҚОҲИРА, 20 июль. / «Дунё» АА /. Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” (Кун хабари) газетаси Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар ҳақидаги материалларни нашр этишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, газетанинг навбатдаги сонида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг матбуот хизмати манбасига таяниб, Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоконференция ҳақида хабар нашр этилди.  

“Давлат раҳбари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталди. У коронавирусни юқтирганлар сонининг кўпайиши сабабли Ўзбекистонда эҳтиёт чораларини кучайтиришга эътибор қаратди”, - деб ёзади нашр.

Ўзбекистон Президенти Коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг фаолиятига эътибор қаратиб, мавжуд вазиятни синчковлик билан таҳлил қилиш ва зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берди.

«Бизда ушбу касалликка қарши курашиш учун барча захиралар ва имкониятлар мавжуд. Энг асосийси, бизнинг фидойи ва жасур тиббиёт ходимларимиз ўз вазифаларини содиқлик ва қатъият билан бажармоқда», — деб давлатимиз раҳбари сўзларидан иқтибос келтирган газета.

“Ал-Хабар ал-ёум” газетасида нашр этилган яна бир мақолада мамлакатимиз раҳбариятининг ёшлар ва хотин-қизларни иш ўринлари ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари хусусидаги вазифалар билан ўз ўқувчиларини таништиради.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафарини ёшлар, 834 минг нафарини  аёллар ташкил қилади, дейилади мақолада.

Нашр Президент Шавкат Мирзиёев касб-ҳунар таълими ривожига ҳам тўхталиб, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва академик лицейлар савиясини танқид қилгани ҳақида маълум қилган.

“Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбари ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга эътибор қаратди”, - деб қайд этади “Ал-Хабар ал-ёум”.

Мавзуга оид

21 октябрь — Афғонистонда ўзбек тили кун...

Афғонистоннинг Балх вилояти маркази — Мозори Шариф шаҳрида ўзбек тили куни байрами муносаб...

«Gpriority» газетаси: Ўзбекистонда барча...

Индонезиянинг етакчи «Gpriority» газетасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислиги...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари фра...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вази...

Сўнгги янгиликлар