Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Апрель/2021   Медиа

Миср оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон йил охирига қадар ўз вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди


ҚОҲИРА, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Мисрнинг «Ал-Ахбар ал-Йаум» ва «Ал-Хабар ал-Йаум» нашрлари веб-сайтларида коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган изчил чора-тадбирлар тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон йил охирига қадар коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқаради» сарлавҳали мақолада ўзбек вакцинаси устида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

Ушбу маълумот мисрликларнинг катта эътиборини тортди. Мақола муаллифи Фотима Бадавийга кўра, улар ўзбек вакцинаси тадқиқотлари натижалари ва ундан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида янги маълумотлар олишга қизиқиш билдирган.

Дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошлангани муносабати билан «Ўзбекистон апрель ойи охирида Россиянинг Sputnik-V вакцинасини олади» сарлавҳали мақолада Тошкентнинг Москва ва Пекин билан COVID-19нинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш борасидаги ҳамкорлиги тўғрисида маълумот берилган. Россия вакцинасини сотиб олиш билан бир қаторда Тошкент яна бир миллион доза Хитой вакцинасини ҳам харид қилади.

Мақолада Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат аҳолисини фаол равишда эмланишга чақираётгани ва биринчи навбатда 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган ўқитувчилар, мураббийлар ва сурункали касалликка учраган беморларни эмлаш тавсия этилгани айтилган. Республикада кунига 40-50 минг киши эмланмоқда.

Фотима Бадавий  Ўзбекистон аҳолиси тўғрисида ҳам маълумот берган. Қайд этилишича, ушбу кўрсаткичнинг кунлик ўсиши 1,5 минг кишини ташкил этмоқда ва 1 апрель ҳолатига кўра республикада доимий яшовчи фуқаролар сони 34,7 миллион кишига етган.

 «Агар ҳозирги ўсиш суръати сақланиб қолинса, 2021 йил охирига бориб  мамлакат аҳолиси 35 миллиондан ошади», деб таъкидлайди мисрлик журналист.

Мавзуга оид

«Pakistan Economic Net» Имом Мотуридий х...

Покистоннинг етакчи электрон нашрларидан бири - «Pakistan Economic Net» веб-саҳифасида Имо...

Ватан ҳимоячилари куни Жанубий Корея омм...

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа — Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 ...

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ қонунчилигидаги ўзг...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Йаум» газетасида Ўзбекистон Конституцияси ва сайлов қонунчилигига ки...

Сўнгги янгиликлар