Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

23/Август/2021   Мустақилликка 30 йил

Миср парламенти сенатори юртдошларимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади


ҚОҲИРА, 23 август. /«Дунё» АА/. Миср парламенти сенатори, «Шуруқ» газетаси бош муҳаррири Имодуддин Ҳасан Аҳмад Муҳаммад Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати юртдошларимизга ўзининг дил сўзларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Мамлакатингизда жорий йил 24 октябрь куни муҳим сиёсий воқеа –Президент сайлови ўтказилади. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги 5 йилда ташқи ва ички сиёсатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хорижий мамлакатлар, аввало қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Натижада минтақада барқарорлик ва осойишталик янада мустаҳкамланиб, муштарак манфаатли ҳамкорлик муҳити шаклланди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасида анъанавий дўстона муносабатлар янги поғонага кўтарилди. Хусусан, 2018 йил сентябрда Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг илк маротаба Ўзбекистонга расмий ташрифи ўзаро алоқаларимиз ривожида янги саҳифа очди. Ушбу олий даражадаги расмий ташриф чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Миср ва Ўзбекистон халқаро майдонда кўплаб долзарб муаммолар бўйича ўхшаш позицияларга эга. Мамлакатларимиз раҳбарлари ўз минтақаларида тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон ва Мисрда бўлаётган улкан ўзгаришларни ўқиган ёки эшитган ҳар бир киши икки мамлакат етакчилари томонидан олиб борилаётган туб ўзгаришлар нақадар ўхшашлигини сезади. Иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар, биринчи навбатда халқ фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, қишлоқларни ободонлаштириш, эҳтиёжманд оилаларни арзон уй-жой билан таъминлаш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини бунёд этишга қаратилган давлат дастурлари шулар жумласидандир.

Мамлакатингизда «Янги Ўзбекистон» тамойили остида кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мисрда ҳам «Янги республика» шиори остида иқтисодий ва  ижтимоий соҳаларда ўзгаришлар олиб борилмоқда, янги маъмурий пойтахт қурилиши якунланмоқда.

Мамлакатингиз заминида етишиб чиқиб, Ислом дунёси тамаддуни ва жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган буюк олимлар, уламолар, файласуфлар ва мутафаккирлар Мисрда ҳам катта мавқега эга.

Ўзбек замини ҳамиша ислом оламида етакчи ўринга эга бўлган. Ушбу ўлка азалдан илм-маърифат ва маданият ўчоғи ҳисобланган. Ўзбекистон мустақиллик йилларида бу йўналишда ҳам улкан ютуқларга эришди. Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ўсиб бормоқда, иқтисодиёт бир меъёрда бардавом ривожланмоқда. Буларнинг барчаси давлатингиз раҳбари  саъй-ҳаракатлари ва меҳнатсевар ўзбек халқининг интилишлари натижасидир.

Ўзбекистон аҳолисини яна бир бор кириб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклайман. Юртингизни тинчлик-осойишталик, равнақ ва фаровонлик тарк этмасин.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги иқтисодий юксалиш ва суд-...

Бугун Ўзбекистон ҳаётида рўй бераётган барча муҳим ўзгариш ва янгиланишлар Хитой оммавий а...

Туркий маданият халқаро ташкилоти номида...

Туркий маданият халқаро ташкилоти – ТЮРКСОЙ Бош котиби Дусейн КАСЕИНОВ ...

Франциялик профессор: “Афв ижтимоий тара...

Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакат Мустақиллиги байрами арафасида имзоланган «Озодли...

Сўнгги янгиликлар