Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Долзарб

МОХИ экперти: Шавкат Мирзиёев ШҲТни коронавирус инфекциясига қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди


ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими Елена Цай “Дунё” ААга берган интервьюсида давлатимиз раҳбарининг ШҲТнинг Душанбе саммитидаги нутқида коронавирус инфекцияси  оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича таклифларига эътибор қаратди.

  • Душанбе юбилей саммити доирасида хавфсизлик, АКТ, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, транспорт, маданият ва спорт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Унда  устувор мавзулар қаторида коронавирус инфекцияси  оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Форум доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юқумли касалликларнинг олдини олиш ва  уни даволаш, касалликдан кейинги реабилитация жараёни ва эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиниши, ШҲТ ҳудудидаги  етакчи тиббиёт марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш каби  муҳим ташаббус илгари сурилди.

Ушбу таклифнинг асосий мақсади ШҲТга аъзо давлатларнинг   хавф-хатарлар даврида эпидемиологик вазиятнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва  уларга биргаликда жавоб қайтариш бўйича самарадорликни янада оширишга қаратилган.

Мазкур таклиф ШҲТ маконида эпидемиологик вазиятни яхшилаш юзасидан превентив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ўзаро ахборот, билим ва тажриба алмашишга қаратилган. Мамлакатларга пандемиягача бўлган даврдаги шароитга қайтиш, кенг кўламли савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларни тиклаш учун чекловларни олиб ташлаш  имконини беради.

Бундан ташқари, ушбу ташаббусни амалга ошириш ШҲТ мамлакатлари фуқароларига чегараларни кесиб ўтиш ва эркин ҳаракатланиши учун ягона шарт-шароитларни шакллантиришда  кенг имкониятлар яратади.

Шунингдек, ягона давлатлараро даражада тақдим этилган тест натижалари ва сертификатлар мониторинги тизимини яратади.

Пандемиянинг илк кунларидаёқ  ШҲТга аъзо давлатлар ушбу таҳдидга қарши курашишга қизиқиш билдириб, кенг кўламли соҳаларда ўзаро кўмаклашиш бўйича якдилликни намоён этди.

Санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш мақсадида, эпидемиологик осойишталикни таъминлашга масъул соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва ШҲТга аъзо давлатлар хизматлари раҳбарлари йиғилиши каби меъёрий -ҳуқуқий база ва ҳамкорлик механизмлари яратилди. Пандемияга қарши аниқ таклифларни қабул қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида идоралараро даражада мунтазам онлайнмулоқотлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларга,  бутун жаҳонда  жумладан, ШҲТга аъзо мамлакатларда касалланганлар  сонининг қисқариши тенденциясига қарамай, ташкилотга аъзо айрим давлатларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият сақланиб қолмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар келгусида ШҲТ мамлакатларига раҳна солиши мумкин бўлган инфекцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ва оқибатларини юмшатишга кўмаклашади. Айниқса, ШҲТ мамлакатлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга ва пандемияга қарши курашда ташкилот салоҳиятидан фойдаланишга ёрдам беради.  Кўпқиррали ҳамкорлик ва кўпмиллатли тузилманинг мавқеини мустаҳкамлашга  ижобий таъсир кўрсатади.

 

Мавзуга оид

Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллар...

Наврўз байрами муносабати билан Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллари ўз қутловларини ...

ТУРКСОЙ Бош котиби: Алишер Навоий номид...

Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ (Анқара) Бош котиби Дюсен Касеинов кеча бўлиб ...

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш...

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Форс кўрфазидаги араб давлатларидаги аҳоли пунктлари бўй...

Сўнгги янгиликлар