Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Долзарб

МОХИ эксперти: Туризм - ШҲТ мамлакатлари тараққиёти драйвери


ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти илмий ходими Рамзиддин Ғуломов «Дунё» ААга тақдим этган шарҳида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида  илгари сурилган ШҲТ макони учун туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тайёрлаш бўйича таклифнинг аҳамиятини таъкидлади.

- Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтди. Аввало таъкидлаш жоизки, ушбу ташкилот тарихий босқичдан ўтиб, эндиликда ўзининг 20 йиллик муваффақиятли тараққиётини нишонламоқди.

Ўтган вақт мобайнида, ШҲТ кўп қиррали ҳукуматлараро муносабатларнинг барча соҳаларида самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қодир тўлақонли, нуфузли халқаро тузилма сифатида шаклланаётган улкан даврни босиб ўтди.

Барчамизга маълумки, ШҲТ доимий халқаро ташкилот бўлиб, унинг яратилиши 2001 йил 15 июнь куни Шанхайда (Хитой) Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан эълон қилинган.

2017 йилда Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга аъзо бўлганидан сўнг мазкур ташкилот географик ўрни ва аҳоли сони жиҳатидан энг йирик платформага айланди. Бугунги кунда, ушбу уюшма Евросиё қитъасининг қарийб 60 фоиздан кўпроғини, ер юзи аҳолисининг қарийб 42 фоизини ташкил этади. Унда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган жами 800 миллион нафар аҳоли яшайди, ушбу кўрсаткич бутун дунё ёшларининг ярми дегани.

Фикримизча, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу саммитда туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тайёрлашга доир ташаббуси янада муҳим аҳамият касб этади.

Бинобарин, ушбу механизм қўшимча сайёҳлик оқимини кенгайтириш, иқтисодий ривожланиш ва инвестицияларни жалб қилишда янги иш ўринлари ва қулай шарт-шароитларни яратиш, маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришга кўмаклашади.

ШҲТ мамлакатларининг сайёҳларни жалб этадиган яна бир муҳим жиҳати шундаки, ташкилот Евроосиёнинг 2/3 қисмини ташкил этиб, унда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган 140 дан ортиқ иншоот мавжуд. Буларнинг барчаси сайёҳларни қизиқтириши табиий.

COVID-19 инфекцияси тарқалишидан энг кўп зарар кўрган соҳа, шубҳасиз, туризм соҳасидир. Биро ушбу соҳа иқтисодий ривожланишнинг драйверига айланиши мумкин. Пандемия шароити турли мураккабликлар ва муаммоларга сабаб бўлди, бироқ шу билан бирга замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ янги имкониятларни тақдим этди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм кун тартибидаги муҳим воқеа - ҳар йили бир марта ШҲТга раислик қилувчи мамлакат шаҳарларидан бирини ташкилотнинг туристик ва маданий пойтахти сифатида эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш эҳтимолидир. Бу орқали ташкилот давлатлари аҳолиси орасида туристик қизиқишни янада орттиришга эришиш мумкин бўлади.

Шу нуқтаи назардан, «ШҲТнинг саккиз мўъжизаси» лойиҳаси доирасида ШҲТ мамлакатларининг асосий диққатга сазовор жойлари белгилаб олинади. Мазкур лойиҳанинг асосий ғояси шундаки, ҳар бир мамлакат юқори даражали саёҳатни ташкил этиш мақсадида диққатга сазовор жойларидан бирини тавсия этади.

Хусусан, Ҳиндистоннинг «Бирлик» ҳайкали, Қозоғистоннинг тамғали археологик мажмуаси, Қирғизистоннинг Иссиқкўл кўли, Хитойнинг Дамин императорлик саройи, Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги бобурийлар мероси, Россиянинг Олтин узук, Тожикистоннинг “Наврўз” саройи, Ўзбекистоннинг “Пойи-Калон” меъморий мажмуаси шулар жумласидандир.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатлар ва туризм соҳаси учун самарали «туризм провайдерлари» хизматлари пакетини таклиф қилиш имкониятига эга.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги фармони билан Самарқандда Халқаро ипак йўли туризм университетининг таъсис этилиши ШҲТ мамлакатлари учун туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича мувофиқлаштирувчи масканга айлангани бежиз эмас.

Мухтасар айтганда, туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим минтақавий иқтисодий ва маданий тараққиётга қўшимча куч сифатида юксак истиқболга эга.

 Шу билан бирга, туризмни ривожлантиришнинг жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, ушбу соҳанинг юқори даромадли бўлиши учун туризм бозоридаги барча иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур. Ишонч билан айта оламизки, ШҲТ мамлакатлари бу борада катта сайёҳлик истиқболига эга.

Мавзуга оид

Словакиядан муносабат: Ўзбекистон етакчи...

Словакиянинг “Молиявий янгиликлар” онлайн-нашрида «Comenius Analytica» таҳлил маркази бош ...

Скотт Ливай: Ўзбек тилида сўзлашиш тажри...

Ўзбек тили байрамини нишонлаш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Огайо давлат универс...

Латвиядан муносабат: Ўзбекистон Марказий...

Латвия халқаро алоқалар институти директори, Марказий Осиё бўйича етакчи мутахассис Андрис...

Сўнгги янгиликлар