Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Апрель/2020   Жамият

Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга барча шароитлар яратилган - Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси


МОСКВА, 1 апрель. /”Дунё” АА/. Жорий йил 31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида “Домодедово” (Москва) халқаро аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилганлиги тўғрисидаги хабарлар чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси “Домодедово” ва “Жуковский” аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тўпланиши фактини рад этди. Дипломатик ваколатхонага кўра, “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

 Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: ча...

Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб чиқиш учун ташкил қилинаётган чарте...

Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас о...

Туркия ҳукумати томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки "Uzbekistan Airways" авиакомпа...

Покистонлик уламолар билан зиёрат туризм...

Покистон Нақшбандия тариқати етакчиси Пир Нақибур Раҳмон шайх бошчилигидаги делегация била...

Сўнгги янгиликлар