Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Жамият

Москвада Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга қарши биргаликда курашиш, Вакциналар ва сарумлар институтини тиклашга кўмаклашиш ва ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишларини муҳокама қилди


МОСКВА, 4 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегациянинг Россияга ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, 28 февралдан 3 мартгача бўлган даврда делегация Н. Пирогов номидаги Россия Миллий илмий-тадқиқот тиббиёт университети, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмат, академик В.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар илмий-тадқиқот маркази ҳамда фахрий академик Н.Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказида бўлди ва уларнинг раҳбарлари билан музокаралар олиб борди.

 Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, коронавирус инфекциясига қарши кураш, «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш, Ўзбекистонда Пирогов университети филиалини очиш ва бошқалар муҳокама қилинди.

Россия вакиллари ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, яқин келажакда икки мамлакат етакчи олимлари иштирокида видеоконференцалоқа форматида ўзаро ҳамкорликнинг қўшимча имкониятларини аниқлаш учун қатор мулоқотлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Фахрий академик Н.Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда аниқланган коронавирус штаммларини биргаликда ўрганиш, шунингдек, мамлакатимиздаги Вакциналар ва сарумлар илмий текшириш институтини қайта тиклашда услубий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ташриф натижаларидан бири - бу трансплантация соҳасида Ўзбекистоннинг нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази ва академик В.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар илмий-тадқиқот маркази ўртасида битим имзоланиши бўлди. Келишувга мувофиқ, томонлар кенг кўламли масалалар бўйича, шу жумладан, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда трансплантация соҳасида ҳуқуқий ва илмий маълумотлар алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Имзоланган ҳужжат доирасидаги ҳамкорлик неврологик ва трансплантация ёрдамини кўрсатишни кенгайтиришга, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйишга ва Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини тайёрлаш сифатини оширишга ёрдам беради.

Мавзуга оид

Божхона маъмуриятчилиги ва транспорт тар...

Женевада Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқаро автомобиль ташувчилар уюш...

Ўзбекистон Бокудаги элчихонасида «Қадрин...

Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонасида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танловин...

Пандемия даврида шаҳарни барқарор бошқар...

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қил...

Сўнгги янгиликлар