Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Москвада Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик жабҳаларини ривожлантириш бўйича уч томонлама битим имзоланди

МОСКВА, 21 январь. /«Дунё» АА/. Москвада «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси, Сбербанк ва «Strategy Partners» (Россия) компанияси ўртасида узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш  ва Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича уч томонлама битим имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


 Ҳужжатни имзолаш маросимида «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров, Сбербанк бошқаруви раисининг ўринбосари Анатолий Попов ва «Strategy Partners» компанияси шерик бошқарувчиси Валерий Плотников ҳамда мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

«Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров имзоланган мазку  битим доирасида Сбербанкнинг замонавий  молиявий имкониятларидан фойдаланиш Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик тармоқлари ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича ташланган салмоқли қадам ҳисобланишини қайд этди.

Сбербанк бошқаруви раисининг ўринбосари Анатолий Попов хом ашё ва тайёр маҳсулот етказиб бериш, корхоналар интеграцияси ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, рақамли трансформацияни ривожлантириш ҳамда барқарор ривожланиш тамойилларидан қўлланиш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик  саноатини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишга кўмаклашишини айтди. У ишлаб чиқариш занжирида рақамли технологиялар ва молиявий воситаларни илгари суриш Россия ва Ўзбекистон компанияларининг иқтисодий ҳамкорлигига янги туртки беришини қайд этди.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, томонлар молиялаштириш механизмларини белгилаш, инвестиция лойиҳалари тизимини ишлаб чиқиш, қўшма ишлаб чиқариш ҳамда хом ашё ва тайёр маҳсулот етказиб бериш шаклларини яратиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳужжат ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни келишиш, икки мамлакат тўқимачилик саноатини молиялаштиришнинг мумкин бўлган механизмларини шакллантиришга ҳам кўмаклашади.

Мавзуга оид

Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасида ол...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раи...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқ...

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий ...

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Туркия Савдо вазирлиги ҳузуридаги Ташқи иқти...

Сўнгги янгиликлар