Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Маданият

Москвадаги Шарқ халқлари санъати давлат музейи коллекциясида сақланаётган “Бобурнома” миниатюралари Владивостокдаги кўргазмада намойиш этилмоқда


ВЛАДИВОСТОК, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Владивосток шаҳридаги Приморск давлат бадиий галереясида жорий йил 3 октябрдан бошлаб Россия Федерацияси маданият вазирлиги, Шарқ халқлари санъати давлат музейи (Москва) ва Ўзбекистон Республикасининг Владивостокдаги Бош консулхонаси кўмагида “Шарқ давлат музейи коллекциясидаги “Бобурнома” миниатюралари” мавзусида кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таъкидлаш жоизки, федерал музей Узоқ Шарқда биринчи марта ўзининг энг қимматбаҳо тўпламларидан бирини тақдим этди.

Буюк давлат арбоби ва шиор Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарига чизилган миниатюралар Шарқ давлат музейи фондидаги энг дурдона тўпламлардан саналади.

Ушбу миниатюралар тадқиқотчилар эътиборини ўзига доимо жалб қилиб келади. Улар ҳинд миниатюра мактабининг бобурийларга тегишли дастлабки бетакрор намуналаридандир. 57 варақда 69 та миниатюра санъати намуналари ўрин олган. Уларда саройдаги базмлар, ов ва жанг саҳналари, Ҳиндистон табиати ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, буюк бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530 йиллар) қўлёзмаларига битилган тасвирлар акс этган.

Мавзуга оид

Бразилияда ўтказилган «Халқаро фолькло...

Бугун Тошкент вақти билан соат 01.00 дан 02.00га қадар Бразилияда онлайн тарзда «Халқаро ф...

Ҳабиба Муҳаммад: Мисрда ўзбек тилини тар...

Мамлакатимизнинг Миср Араб Республикасидаги элчихонасида ўзбек тили ва адабиёти бўйича илм...

Жерар Депардье иштирокидаги «Менинг ўзбе...

Машҳур кино юлдузи Жерар Депардье иштирокидаги «Mon rêve ouzbek» (“Менинг ўзбекча орзуим”)...

Сўнгги янгиликлар