Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июль/2020   Спорт

Москванинг «Спартак» футбол клуби Остон Ўрунов учун 4 миллион евродан воз кечмоқчи


ТОШКЕНТ, 22 июль. /«Дунё» АА/.  Москванинг «Спартак» клуби «Уфа» таркибида тўп сураётган ўзбекистонлик Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда қатор Россия оммавий ахборот воситаларида қайд этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Россияда «халқ жамоаси» сифатида ном қозонган «Спартак» бошқирдистонликларга ўзбек футболчиси учун 4 миллион евро ўтказиб бермоқчи. Москваликлар ҳозирнинг ўзида 2 миллион евро тўлаб, қолган 2 миллион еврони кейинги 2 йилда бериб боришни таклиф қилган.

Остон Ўрунов Бошқирдистоннинг «Уфа» клуби сафига жорий йилнинг аввалида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан трансфер қилган эди.

19 ёшли футболчимиз «Уфа» сафида ҳозирги кунгача 10 та ўйинда майдонга тушди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик 3 нафар боксчи Халқаро бок...

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 килограмм) Шохжаҳон Эргашев олтинчи ўринни банд эт...

Юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломл...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан "Жисмоний...

Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Япония ...

Бугун Токиога ташриф буюрган Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах Япония Бош вазири...

Сўнгги янгиликлар