Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   Сайёҳлик

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» фестивали ўтказилди

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


 Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, ушбу фестиваль 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мақсад – Қорақалпоғистонда, хусусан Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали маҳаллий ва хорижий туристларнинг сонини янада кўпайтиришдан иборат.

Тадбир давомида маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, ошпазлар ўртасида ўзаро беллашув бўлиб ўтди. Балиқдан тайёрланган 120 га яқин таомлар иштирокчилар ва ҳакамлар эътиборига ҳавола этилди.

-Биз фестиваль учун 99 турдаги таомни тайёрладик, - деди Элликқалъа туманидан келган бош ошпаз Элёр Атажанов. - Балиқдан тайёрланган таомлар хорижлик туристларга ҳам маъқул келди. Улар битта балиқдан шунча таом тайёрлаш мумкинлигини кўриб, ҳайрон қолди.

Фестиваль давомида таомлар тақдимотидан ташқари маҳаллий ҳунармандлар тайёрлаган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, миллий эстрада ва фольклор ижрочилари, миллий рақс ансамбли томонидан концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар тақдим этилди.

«Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали якунларига кўра 1-ўринни Беруний тумани, 2-ўринни Қўнғирот тумани, 3-ўринни эса Амударё тумани вакиллари эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мавзуга оид

Бухоро туризм техникуми Франциянинг Руан...

Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарияти Франциянинг Руан университет...

Ўзбекистондаги кўҳна ислом меъморчилиги ...

Маданий мерос жамият асосини, халқимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маънавий қадрия...

Туркия нашрида Ўзбекистонда пандемия шар...

Евроосиё тадқиқотлар институтининг таҳлилий бюллетенида туризм соҳасида коронавирус пандем...

Сўнгги янгиликлар