Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Январь/2021   Маданият

Мозори-Шарифда «Ҳунарманд» уюшмасининг савдо уйи очилди


МОЗОРИ-ШАРИФ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Мозори-Шариф шаҳридаги (Афғонистон) «Mаrkete Mutahed»  савдо марказида «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси «Craft and Art» компаниясининг «Ўзбек-афғон ҳунармандлари савдо дўкони» савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси вакиллари, Балх вилояти маъмурияти вакили Фарханг Фарханг, вилоят савдо-саноат палатаси мутасаддилари Араш Юнусий ва Ҳожи Ясин Акбарий, тадбиркор аёллар палатаси раиси Шекиба Шекиб иштирок этди.

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг, «Craft and Art» компанияси директори Зафарбек Акбаров Ўзбекистон ҳунармандчилик, бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбек миллий ҳунарманчилик мактаби тарихи ва бугунги ривожланиш истиқболлари ҳақидаги фикрлар афғонларда катта қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёз фаслида Афина шаҳрида (Греция) ҳам Ўзбек ҳунармандлари савдо уйи очилган эди. Бундан ташқари, ўтган йил  сентябрь ойида Нью-Йорк (АҚШ)да «Turon Trade House» савдо уйи ўз ишини бошлади.

Мавзуга оид

Нукусда опера санъатига ихтисослаштирилг...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-...

«Мамадали Топволдиев» бадиий фильми ижод...

Аввал хабар қилинганидек, «Ўзбеккино" Миллий агентлигида «Беларусфильм» Миллий киностудияс...

Абай Қўнонбоев юбилейига муносиб туҳфа...

Қозоқ мумтоз адабиётининг асосчиси Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги кенг нишонланмоқда...

Сўнгги янгиликлар