Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июль/2020   Жамият

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги “IT” мактаби «EPAM» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди


ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб жаҳонга машҳур «EPAM Systems» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё АА мухбири.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари учун халқаро компания мутахассислари иштирокида тренингларни ўтказиш ва Ўзбекистондаги IT-соҳаси вакиллари ўртасидан юқори малакали, етук мураббийлар — менторларни тайёрлашдир. Тренингларда веб дастурлаш бўйича маърузалар, амалий машғулотлар бўлиб ўтади.

«EPAM Systems» — дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва IT-соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича жаҳондаги энг йирик корхоналаридан бири. Бугунги кунга қадар компания 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият кўрсатмоқда.

Компания МДҲ давлатларида ҳам ўз ваколатхоналарини очган (Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон). Бундан ташқари, «EPAM Systems» Беларусь Юқори технологиялар паркининг резиденти сифатида рўйхатдан ўтган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти беларусь халқига д...

Ўзбекистон Президенти беларусь халқига дўстона ёрдам юборди...

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар: ижоби...

Ушбу мавзудаги ҳисобот Покистоннинг Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази томонидан чоп ...

Аёлга бахт беринг, имконият беринг...

Пойтахтимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёллар етакчи лавозимла...

Сўнгги янгиликлар