Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Спорт

Муроджон Аҳмадалиев ноябрда чемпионлик камарлари ҳимояси учун рингга кўтарилади


ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Профессионал бокс тарихидаги рекорд – энг кам жанг ўтказиб, икки камарни қўлга киритган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича янги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Маълум бўлишича, боксчимиз ноябрь ойи охирги ҳафтасида рингга кўтарилади ва ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Аҳмадалиевнинг рақиби IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Иваса бўлиши кутиляпти. Айни пайтда томонлар бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Ушбу бокс оқшоми “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этилади ва унда қатор машҳур номдор боксчилар жанг ўтказиши кутиляпти.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган. Бўлажак рақиби Рёсуке Иваса эса 27 та жангда қатнашиб, уларнинг 24 тасида ғолиб бўлган, 3 бор мағлубият аламини тотиб кўрган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон вакиллари “Turkish Open” мусо...

Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича “Turkish Open-2020” халқаро мусобақаси старт ...

2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлар...

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйин...

Ўзбекистон парасузувчилари Италиядаги Жа...

27 февралдан 1 мартга қадар Италиянинг Линьяно-Саббьядоро шаҳрида парасузиш бўйича Жаҳон с...

Сўнгги янгиликлар