Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Август/2020   COVID-19

Мустақиллик байрами арафасида Нью-Йоркдан навбатдаги чартер рейс билан 264 нафар йўловчи Тошкентга олиб келинди

ВАШИНГТОН, 28 август. / «Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари хабарига кўра, бугун Америкадан бир гуруҳ фуқароларимиз Нью-Йоркдан Ватанга муваффақиятли этиб келишди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.


Пандемия пайтида  юртдошларимизни чет элдан олиб келиш бўйича Республика махсус коммиссияси қарорига мувофиқ, «Uzbekistan Airways» АЖнинг навбатдаги махсус чартер рейси ташкил этилди.

Еттинчи маротаба ташкил этилган махсус рейс билан Ўзбекистонга 264 йўловчи, шу жумладан, 12 нафар янги туғилган бола билан бирга 253 нафар Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек 11 нафар АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ходимлари ўз оила аъзолари билан олиб келинди.

Америка Қўшма Штатлардаги дипломатик ваколатхоналаримиз маълумотларига кўра, август ойида АҚШ-Канада чегараси вақтинча ёпилиши муносабати билан консуллик ходимлари Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейслари билан Канададан 5 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилишда ҳам ёрдам берган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу чартер рейсга йўловчилар рўйхатини шакллантириш пайтида уларни Ўзбекистонга олиб кетишни сўраган ватандошларнинг умумий сони 489 кишини ташкил этди. Шулардан 141 нафар фуқаро учишдан бош тортди.  Улар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларнинг тикланиши ва коронавирус билан боғлиқ вазият нормаллашишини кутишга қарор қилган.

28 август ҳолатига кўра навбатдаги чартер рейсларида Ўзбекистонга қайтишни кутаётган фуқароларнинг умумий сони 90 кишини ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида Америка қитъасидан 1672 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 56 та хорижий давлат фуқаролари олиб келинди.

Мавзуга оид

Пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 т...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисал...

Нурмат Отабеков: коронавирус аниқланган ...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

ЮНИСEФ Миллий иммунизация дастури учун қ...

Сўнгги 3 йил ичида ЮНИСEФ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Миллий эмлаш дастурини таком...

Сўнгги янгиликлар