Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Спорт

Нагоя шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар ўртасида футбол турнири ташкил этилди


ТОКИО, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Нагоя шаҳридаги «Shinsakae Futsal Arena» стадионида Кунчиқар мамлакатда таълим олаётган ёшлар ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ўртасида футбол турнири ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

6 та жамоа қатнашган турнирнинг финал босқичида биринчи ўринни «Uzbek Eagles», иккинчи ўринни «Registon», учинчи ўринни «Yucan» жамоалари эгаллади.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов турнир ғолибларини кўчма кубок, совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Шунингдек, дипломатия миссияси раҳбари Нагояда истиқомат қилаётган ватандошларимизга ўзбек тилини мустаҳкамлаш, унинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга ошрилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, сўнгги йилларда она тилимизнинг халқаро миқёсда нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани урғуланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили Ж...

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси О...

Элнур Абдураимовда ҳам Токио йўлланмаси ...

Уммон шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича “Токио–2020” Олимпиада лицензия мусобақаларида юрт...

«Тошкент – Термиз – Орол» автомарафони ў...

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни «Тошкент – Термиз – Орол» автомарафонига старт берилади...

Сўнгги янгиликлар