Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Сентябрь/2020   Долзарб

Наманган тўқимачилик корхоналари маҳсулотларини Францияга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди


ПАРИЖ, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармони ижроси доирасида мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси кўмагида “IDEAL” компанияси раҳбари Бахтиёр Умаров билан Франциянинг “SHIRTS U” компанияси менежери Лоран Понс ва Париж халқаро мода академияси (AICP) президенти Жан-Филипп Воклер ўртасида видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир давомида француз томонига тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг энг илғор тармоқларидан бирига айлангани тўғрисида маълумот берилди. Ўзбекистон тўқимачилик саноати бугунги кунда 7 мингдан ортиқ корхона ва 230 минг ходимни бирлаштириши қайд этилди.

Музокаралар давомида “SHIRTS U”  менежери Лоран Понс тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Хусусан, француз томони 10 мингдан ортиқ эркаклар костюмини буюртма қилишга тайёр. Шунингдек, у “SHIRTS U” Ўзбекистоннинг Франция бозоридаги агенти бўлишга тайёрлигини таъкидлади. Унга кўра, ҳамкорликнинг иккинчи босқичи ярим тайёр анъанавий кийимларни ишлаб чиқариш, шунингдек, буюртма бўйича костюмлар тайёрлаш бўлади.

“SHIRTS U” компанияси Франция ва хорижий шериклар билан ҳамкорликда костюм, куртка, нимча, шим, пальтолар ишлаб чиқаради ва улар савдосини йўлга қўяди.

Ўзбекистонда етакчи бўлган “IDEAL” компанияси раҳбари Бахтиёр Умаров ўзбек томонининг франциялик шериклар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у “IDEAL” техник имкониятлари халқаро стандартларга жавоб беришини ҳамда Франция томонининг техник кўрсаткичларига мувофиқ костюмлар ишлаб чиқариш имкони мавжудлигини маълум қилди.

Лоран Понснинг жорий йил октябрь ойида Наманган вилоятига сафарини ташкил қилиш, ишлаб чиқаришнинг техник жиҳатлари, логистика ва бошқа масалалар бўйича мазмунли музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

ЖССТ билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва...

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўз лавозимига киришгандан кейин хор...

Самарқанд форуми натижалари ёшларни келг...

Жанни Букиккио, Венеция комиссияси раиси

АҚШ экспертлари: Ўзбекистон диний эркинл...

"Дунё" АА мухбири Америка Қўшма Штатларининг Глобал фаолият институти фахрий президенти Кр...

Сўнгги янгиликлар