Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Декабрь/2022   Ҳамкорлик

Наманган вилояти ҳокимлигининг делегацияси амалий сафар билан Корея Республикасига келди

СЕУЛ, 13 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустахкамлашга йўналтирилган фаолият доирасида жорий йил 11  декабрь куни Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Толиб Юсупов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Делегация таркиби вилоятнинг инновация, тадбиркорликни ривожлантириш, миграция, ахборот-коммуникация технологиялари соҳалари бўйича мутасадди вакиллари, шунингдек, тадбиркорлардан иборат.

Наманган вилояти делегациясининг Сеул, Пусан, Чангвон каби шаҳарларда бўлиб, ўзаро савдо-иқтисодий, қурилиш, миграция, ахборот-коммуникация технологиялари ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши режалаштирилган.

Сафарнинг биринчи куни Сеул шаҳрида делегация аъзолари ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юрутувчи етакчи маҳаллий компаниялар иштирокида форум ташкил этилди.

Иккинчи куни эса Пусан шаҳрининг Ахборот технологиялари ассоциацияси раҳбари ва ушбу шаҳарда жойлашган кўплаб компаниялар билан учрашувлар уюштирилгани ҳолда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, таълим соҳаси ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Наманган вилояти делегациясининг Корея Республикасига сафари 16 декабрга қадар давом этади.

Мавзуга оид

“Янги Ўзбекистон” университетида Жанубий...

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети вакилларидан...

Чехия гематологлари билан ўзаро ҳамкорл...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг яқинда Чехияга уюшт...

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати вакиллар...

Кеча Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Евр...

Сўнгги янгиликлар