Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Декабрь/2021   Илм-фан

NASA космосга энг қиммат ва қудратли “James Webb” телескопини учирди

ТОШКЕНТ, 26 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Франция Гвианасидаги Куру космодромидан «James Webb» телескопи фазога учирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“Унинг шарофати билан биз коинотнинг кўриниб турган энг чекка нуқтаси - 13,5 миллиард ёруғлик йилига тенг масофага назар ташлаймиз”, - дея шарҳлади Европа космик агентлиги (ESA) олими Энтони Мартсон Deutsche Welle радиосига берган интервьюсида.

АҚШ Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий агентлиги (NASA)нинг иккинчи раҳбари шарафига номланган ушбу телескоп тарихда энг қиммат ҳисобланади. 1980 йилда бошланган ва қайта-қайта узайтирилган лойиҳага жами 10 миллиард доллар сарфланди. Телескоп устида ESA, Канада космик агентлиги (CSA) ва NASA биргаликда иш олиб борди.

Телескопдан ёрдамида олинадиган илк фотосуратлар 2022 йилнинг ёзида кутилмоқда. «James Webb» ҳажми ва техник жиҳозланиши бўйича ўзидан аввалги “Hubble” телескопидан бир неча баробар устунликка эга. У тадқиқотчиларга коинотнинг узоқ ўтмиши, илк галактикалар ва илк юлдузларнинг ҳосил бўлишини ўрганиш имконини беради. Энтони Марстоннинг айтишича, «James Webb»нинг афзалликларидан яна бири унинг инфрақизил диапазонда ишлаш қобилиятидир. Бу олис галактикаларни ўрганиш учун кўпроқ имкониятлар беради.

Телескоп тахминан тўрт ҳафтадан сўнг ердан 1,5 миллион километр олисда жойлашган орбитага чиқади. «James Webb»дан олинган илк маълумот ва фотосуратлар 2022 йилнинг ёзида пайдо бўлиши кутилмоқда. Телескопнинг вазифалари сирасига сув заҳиралари мавжуд ва ҳаёт кечириш учун яроқли бўлган сайёраларни қидириш ҳам киради.

Мавзуга оид

«O‘zeltexsanoat» уюшмаси компьютер ишлаб...

«O‘zeltexsanoat» уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг «Weidong C...

Тошкент шаҳрида Британия менежменти унив...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Британия менежмент униве...

Ўзбекистонда Туркия билан ҳамкорликда те...

“INNOWEEK-2020” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Инновацион ривожл...

Сўнгги янгиликлар